Моноқош LED орқа чироқлари
Синган чизиқли тескари турдаги орқа LED чироқлари бир қарашдаёқ ажойиб ва тасирчан кўринишни яратади.

Чироқларнинг жозибали кўриниши
Яхши ўйланган конструксия фараларни кучли нур тарқатувчи қилиб, янада аниқ кўринишни ва хавфсиз ҳайдашни таминлайди.
Океандан илҳомланган кенг интерйер
Океан эстетик дизайни ўзига хос ва бетакрор услубни беради. Чаққон ва қулай BYD e2 ҳайратланарли ҳайдаш тажрибасини тақдим этади.
BYD Heart Бошқарув маркази
Мутлақо янги BYD Heart бошқарув маркази бармоқларингиз учида осон ва ёқимли бошқарувни таминлайди.

BYD BLADE АККУМУЛЯТОРИ

BYD 27 йилдан ортиқ вақт давомида аккумулятор ишлаб чиқариш соҳасида новатор бўлиб келган. Бизнинг янги Blade батареямиз оғир шароитларда бир қатор экстремал синовлардан ўтган, ва шунинг учун ҳам у дунёдаги энг хавфсиз батареяларидан бири бўлади

Кенгайтирилган ҳаракат радиуси
Анъанавий аккумулятор блоклари билан таққослаганда, Blade батареяси эгаллаган майдон 50% дан кўпроқга кенгайтирилган, бу эса энергия зичлиги ва узоқроқ масофа ҳаракатини таъминлайди
Оширилган хавфсизлик
Хом ашё, литий темир фосфати, бир қатор фойдали хусусиятларга эга: иссиқликни секин ҳосил бўлиши, иссиқлик қайтариши пастлиги ва кислород ишлаб чиқарилмаслиги. Текис тўртбурчакнинг ноёб шакли совутиш ва олдиндан иситиш самарадорлигини ҳам яхшилайди. Blade Battery батареяси олов ёки тутун чиқармасдан мих тешиш синовидан муваффақиятли ўтди
Михнинг кириб бориши синови
Мих билан тешиш синови батареяларнинг термал разрядининг текширишини қатъий усулларидан бири ҳисобланади. Мақсад - батареянинг ички қисқа туташувини симуляция қилишс. Бу одатда жиддий йўл-транспорт ҳодисаси пайтида батареяга ташқи ўткир металл буюмлар кириши натижасида юзага келади. Blade батареяси тутун ёки олов чиқармасдан михнинг кириб бориши синовидан ўтди. Сирт ҳарорати атиги 30-60°С га етди
Узоқроқ хизмат муддати
Blade батареяси узоқ хизмат қилиш муддатига эга - 5000 дан ортиқ зарядлаш ва разрядлаш цикллари
Стандарт комплектацияда юқори самарали иссиқлик насослари тизими
Илғор энергия тежайдиган иссиқлик насослари тизими стандарт комплектацияда киритилган.
Кенг ҳарорат оралиғида ишончли ишлайдиган тизим атроф-муҳит, трансмиссия, йўловчилар салони ва ҳатто батареяларнинг қолдиқ иссиқлигидан самарали фойдаланиш учун мўлжалланган. Бу иссиқлик самарадорлигини оширади ва иситиш ёки совутиш пайтида энергия йўқотишларини камайтиради. Натижада, паст ҳароратларда қувват захираси ошади
Оптималлаштирилган куч
Битта упаковкада массив шаклида жойлаштирилган ҳар бир ҳужайра кучга қаршилик кўрсатишга ёрдам берадиган структуравий балка бўлиб хизмат қилади. Блокнинг тепа ва пастки томонларида юқори қувватли панелларга эга, сотага ўхшаш алюминий конструкция вертикал йўналишда қаттиқликни сезиларли даражада оширади. Айнан шу революцион конструкция Blade батареясини оптимал куч билан таъминлайди
12,8 дуймли айланувчи сенсорли мултимедия экрани
Aйланадиган сенсорли катта экран билан узлуксиз алоқа ва мултимедия имкониятларидан баҳраманд бўлинг.
8 таси 1 да электр юритма
Юқори даражада интеграцияланган 8 таси 1 да электр юритмаси барча электр бошқарув блоклари ва бошқарув тизимларини бирлаштириб, 89% гача кенг қамровли самарадорлик билан энергия узатишдаги йўқотишларни камайтиради.
Иситиладиган олд ўриндиқлар
BYD e2 нинг иситиладиган олд ўриндиқлари ҳатто қишнинг совуқ кунларида ҳам фаол ҳаёт тарзингиз учун мукаммал ҳамроҳдир.
8,8 дюймли бошқарув панели
Aмалийлик ва услубни бирлаштирган янги бошқарув панели сизга осон ва йенгил ҳайдаш тажрибасини таъминлайди ва керакли маълумотларни реал вақт режимида кўрсатади.

Комлектация вариантлари
E2 405km Luxe

236 600 000 сум
  • Привод: FWD
  • Қувват Захираси (km,NEDC): 405
У·К·Б (мм): 4260×1760×1530
Ғилдирак ўқлари оралиғи (мм): 2610
Олд/орқа ғилдираклар оралиғи (мм): 1490/1470
Шиналар кўрсаткичи: 205/60 Р166
BYD E2’нинг техник хусусиятлари
Қувват ва самарадорлик
  • 1
    Двигател тури
    Синхрон, доимий магнитлар асосида ишлайдиган, электр двигателлар
  • 2
    Электр двигател макс. қуввати (кВт)
    70
  • 3
    Электр двигателнинг макс. айланиш лаҳзаси
    180
  • 4
    Тўлиқ электрда ҳаракатланганда масофа захираси CLTC (км)
    405
  • 5
    Батарея сиғими
    43.2
  • 6
    Батарея тури
    BYD Blade Battery (LFP)
  • 7
    30-80% DEQдан зарядлаш вақти
    30 daqiqa
  • 8
    100 км/с.гача тезланиш (сония)
    4.9
Call center
Бизга қўнғироқ қилинг.